Бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна Чемпионлар лигасига қайтган "Манчестер Юнайтед" мавсумлар оралиғида таркибни сезиларли тарзда кучайтирмоқчи.

Goal.com тарқатган хабарга кўра, “қизил иблислар”нинг шорт-листидан 8 та футболчи жой олган. Булар Калиду Кулибали ("Наполи"), Тайрон Мингс ("Астон Вилла"), Натан Аке ("Борнмут"), Донни ван де Бек ("Аякс"), Жек Грилиш ("Астон Вилла"), Жейдон Санчо ("Боруссия"), Мусса Дембеле ("Лион") ва Харри Кейн ("Тоттенхэм").

Ўз навбатида Жесси Лингард, Андреас Перейра, Фил Жонс, Крис Смоллинг, Маркос Рохо ва Алексис Санчес эса жамоадан кетиш арафасида турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)