"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси АПЛ бошқарув тизимини танқид қилди

Гари Невилл АПЛнинг қуйи дивизионларни молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги ёндашуви учун танқид қилди.

"Премьер-лиганинг ҳолати менга даҳшатли кўринади. Улар худбин ва очкўз. Ташкилот бошқаруви анча ёмон фазилатларни ўзида мужассам этган.

Ҳозир футбол барқарор эмас. Бизда ўзини етакчи деб ҳисобловчи ташкилот мавжуд. Аммо улар столда ўтириб, кичик жамоаларга бир парча пул тарқатадиган оддийгина раҳбарлик тизимига айланиб улгурган. Бу асло бир оила эмас", - деди "Манчестер Юнайтед" ва Англия миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!