“Манчестер Юнайтед” Сульшер масаласида бир қарорга келди
“Манчестер Юнайтед” жорий мавсумда ишончли ўйин кўрсата олмаяпти. Айниқса, улар ўз майдонида “Ливерпуль”га 0:5 ҳисобида ютқазганидан кейин бош мураббий Уле-Гуннар Сульшер ўз вазифасидан озод этилиши ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.
Манбаларнинг аниқлашича, клуб раҳбарияти натижалар пасайиб кетганига қарамай, норвегиялик мутахассисга ишонч билдиришда давом этади ва янги бош мураббий таклиф этиш масаласи кун тартибига киритилмаган.
Шунингдек, клуб матбуот хизмати жамоани бошқаришга Антонио Конте таклиф этилиши ҳақидаги хабарларни рад этди.
Жорий мавсумда чемпионлик учун курашиши кутилган Сульшер шогирдлари 9 та учрашувда 14 очко жамғариб, еттинчи ўринда бормоқда.
Фикрлар