“Манчестер Юнайтед” суперфутболчига янги таклиф беради
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоаси етакчисига айланган Бруну Фернандешга муддати узайтирилган янги битим таклиф қиладиган бўлди.
Айни пайтда томонлар 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган янги шартнома бўйича музокараларни бошлаб юборган.
Бруну Фернандеш 2020 йилнинг бошида “Спортинг”дан трансфер қилинган эди ва унинг амалдаги келишуви 2025 йилнинг ярмигача давом этади.
Португалиялик футболчи Англия келганидан кейин “Манчестер Юнайтед”нинг ҳақиқий етакчисига айланди. Бруну манчестерликлар таркибида 29 та гол ва 19та голли пас муаллифи бўлди. Ҳали ҳеч қайси дебютант Англия чемпионатида Фернандешчалик самарадорлик кўрсатмаган.
Хусусан, Бруну янги мавсумнинг илк учрашувида “Лидс” дарвозасини ишғол қилиб, чемпионатнинг дастлабки хет-трикини қайд этди.
Фикрлар