"Манчестер Юнайтед" тен Хагга жамоанинг ўйинларини яхшилаш учун муддат берди. Акс ҳолда...
"Манчестер Сити" дербисидаги даҳшатли мағлубиятдан сўнг (3:6) нидерландиялик мутахассис Эрик тен Хагнинг "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигидан кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти жамоанинг Премьер лигадаги ҳозирги ҳолатидан норози ва амалдаги мураббийга ЖЧ-2022 бошлангунга қадар жамоанинг ҳолатини яхшилаш учун имконият беради. Агар вазият ўзгармаса, тен Хаг истеъфога чиқиши мумкин.
Эрик ўрнига Ла Лигадаги омадсиз старт туфайли "Севилья"дан кетиши кутилаётган испаниялик Хулен Лопетеги таклиф қилиниши мумкин. Андалусияликлар етти турдан кейин 17-ўринда бормоқда.
"Манчестер Юнайтед" АПЛдаги дастлабки 7 турдан кейин 4 марта ғалаба қозонган бўлса, 3 бора мағлубият аламини тортиб кўрди. Жамоанинг тўплар фарқи - 11:14.
Фикрлар