“Манчестер Юнайтед” тўрт ҳужумчига кўз тикяпти

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ҳужум чизиғини кечайтиришни режалаштирмоқда. Клуб хўжайинлари январда ва мавсум тугаганидан кейин Жейдон Санчо, Антони Марсьяль каби ҳужумкор футболчилардан воз кемоқчи.

The Athletic нашрининг маълум қилишича, клуб мутасаддилари жамоага таклиф этиладиган  тўрт нафар ҳужумчининг рўйхатини тузди.

Унга кўра, манчестерликлар “Бавария”дан Эрик Максим Шупо-Мотинг ва Томас Мюллер, “Лейпциг”дан Тимо Вернер ва “Штутгарт”дан Серу Гирасси билан ҳамкорлик қилишни мўлжаллаган.

Ҳозирча, жамоанинг асосий ҳужумчилари – Маркус Рэшфорд ва Расмус Хёйлунн тўпурарлик маҳоратини кўрсата олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!