“Манчестер Юнайтед” уч футболчи билан хайрлашади
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида уч нафар футболчини сотиб юборишга қарор қилди.
Бош мураббий Уле-Гуннар Сульшер янги мавсумда ҳимоячи Фил Жонс, ярим ҳимоячилардан Андреас Перейра ва Жесси Лингардга имконият бермоқчи эмас.
Бу трансферларни тезлаштириш мақсадида клуб хўжайинлари Лингарднинг нархини сезиларли даражада пасайтирди. Истеъдодли ярим ҳимоячини олмоқчи бўлган клуб манчестерликларга 20 миллион фунт тўлаши керак бўлади.
Ҳозирча, Лингардга “Вест Хэм” харидор бўлмоқда. Чунки Лингард ўтган мавсумда ижара асосида шу жамоа шарафини ҳимоя қилиб, ишончли ўйин кўрсатганди. Фил Жонс ва Андреас Перейра бўйича манчестерликларда аниқ таклиф йўқ.
Фикрлар