"Манчестер Юнайтед" Валенсияга ўринбосар топди

"Манчестер Юнайтед" клуби "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Аарон Уан-Биссакени ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра манкуанликлар 21 ёшли футболчи учун ёзги трансферлар даврида Лондон клубига 39,2 млн евро тўлашга тайёр. Таъкидлаш керакки, Уан-Биссаке МЮ сафида мавсум якунлангач жамоадан кетадиган Антонио Валенсиянинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Маълумот учун, Уан-Биссаке жорий мавсум “Кристал Пэлас” сафида жами 32та майдонга тушди ва жасоасининг 3та голига ассистентлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!