“Манчестер Юнайтед” Хавини чақирганди...

“Барселона” ўйинини ижобий томонга ўзгартирган Хави Эрнандес каталонияликларни қабул қилишдан олдин “Манчестер Юнайтед”дан чорлов олгани маълум бўлди.

Манбанинг хабар беришича, манчестерликлар собиқ бош мураббий Уле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқарганидан кейин ўша пайтда Қатар чемпионатида ишлаётган Хавига мурожаат қилган.

Испаниялик мутахассис инглизларга оғир ботмайдиган қилиб, уларнинг таклифини рад этган. Еўп ўтмай, “Барселона” қониқарсиз натижалар ортидан Рональд Куманни ҳайдаб, Хавини қадрдон жамоасига чақирди.

“Манчестер Юнайтед” режаси амалга ошмаганидан кейин улар мавсум охирига қадар жамоани германиялик мутахассис Ральф Рангникка топширишга қарор қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!