“Манчестер Юнайтед”: Хайр юлдузлар!

“Манчестер Юнайтед” мавсум охирида шартномаси якунланадиган олти нафар футболчи билан хайрлашишга тайёрлигини билдирди. Улар орасида асосий таркиб юлдузлари ҳам бор.

Daily Mirror нашрининг ёзишича, клуб хўжайинлари Поль Погба, Жесси Лингард, Эдинсон Кавани, Хуан Мата, Тахит Чонг ва Ли Грантга янги битим бермасликка қарор қилган. Уларнинг бари 30 июндан кейин клуб қароргоҳини тарк этиши лозим.

Бундан ташқари, клуб яна олти нафар ўйинчининг масаласини ҳал қилиши керак. Улар ўйин амалиёти етишмаётганидан норози бўлаётган футболчилар. Айни пайтда айримлари ижара асосида боқша клубларда ўйнаяпти.

Мавсум якунланганидан кейин клуб Антони Марьсяль, Донни Ван де Бек, Дин Хендерсон, Фил Жонс, Аксель Туанзебе ва Эрик Байи бўйича бир қарорга келиши керак бўлади. Уларнинг бари клубни тарк этмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!