"Манчестер Юнайтед" яна бир қимматбаҳо футболчидан воз кечмоқчи

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Жейдон Санчо жамоасини ўзгартиради. 

"Fichajes" нашрининг хабарига кўра, англиялик ярим ҳимоячи Жейдон Санчо қишдаёқ "қизил иблислар" сафини тарк этиши мумкин. Клуб раҳбарияти бош мураббийи Эрик Тен Ҳаг қарорини қўллаб-қувватламоқда. 

Нидерландиялик мутахассис футболчига асосий таркибдан жой кафолатламаяпти. Тен Ҳаг кўпроқ Эланга ва Гарначога ишонмоқда. Шу сабабли, МЮ Санчони АПЛнинг бирорта клубига ижарага бериб, формага кириб олишни таклиф қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, мураббий Жейдонни жисмоний ҳолати қониқарли бўлмаганлиги сабабли асосий таркибдан четлатганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!