"Манчестер Юнайтед" яна бир супер трансферни амалга оширмоқчи

CHERY AUTO

Франциянинг “Монако” клуби ярим ҳимоячиси Тома Лемар фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин.

Tecno

The Times нашри мухбири Данкан Кастл тарқатган хабарга кўра МЮ 21 ёшли Франция терма жамоаси аъзоси учун курашда “Арсенал”ни доғда қолдирган ва футболчи тез орада “қизил иблислар” сафига бориб қўшилади.

Таъкидлаш лозимки, “канонирлар” барча трансфер деразаси ёпилиши арафасида бор эътиборларини айнан мана шу футболчига қаратишган эди. Бироқ, Лемар ҳамюрти Антони Марсьялнинг тавсияси билан “Манчестер Юнайтед”га ўтишга қарор қилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию