“Манчестер Юнайтед” яна икки суперҳужумчини олади

“Болонья” тўпурари Жошуа Зиркзеени ўз сафига қўшиб олишга яқин турган “Манчестер Юнайтед” яна икки нафар зўр ҳужумчи трансфери бўйича иш бошлади.

The Athletic нашрининг маълум қилишича, манчестерликлар нидерландиялик ҳужумчига рақобатчи сифатида яна бир форвардни олиб келмоқчи.

Ҳозирча, клуб мутасаддиларига “Брентфорд”дан Айвен Тоуни ва “Эвертон”дан Доминик Калверт-Льюин номзоди маъқул келиб турибди.

Ўтган мавсумда саккиз ойлик дисквалификациядан қайтган Тоуни 17 маротаба майдонга тушиб, тўртта гол ва иккита ассист қайд этди. Калверт-Льюин эса, 32 та учрашувда 7 та гол ва бир жуфт голли пас муаллифи бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!