“Манчестер Юнайтед” яна уч нафар футболчини ҳайдайди

“Манчестер Юнайтед” таркибини ислоҳ қилишда давом этади. Мураббийлар штабининг фикрича, айни пайтда таркибда бош мураббий Эрик тен Хаг ғояларини ўзига сингдирилмаган футболчилар бор.

Англиянинг журналист Кен Лоуренснинг хабар беришича, Эрик тен Хаг уч нафар футболчи билан хайрлашишга қарор қилган.

Нидерландиялик мутахассисни Антони, Жейдон Санчо ва Антони Марсьяль қониқтирмаяпти ва уларнинг жамоага кераги бўлмай қолди.

Манчестерликлар уч нафар футболчини январь ойида бошқа клубларга ўтказиб юборишга тайёр. Бунинг учун спорт директори хизматидаги мутахассислар уларга янги жамоа топишга ҳаракат қилиши керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!