"Манчестер Юнайтед" янги мураббий қўл остида ғалаба қозонди, "Тоттенхэм" эса рақибни аяб ўтирмади
АПЛ 15-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Кристал Пэлас" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Фреднинг 77-дақиқада урган голи амалда ўйин тақдирини ҳал қилди.
Ушбу ғалабадан сўнг "қизил иблислар" очколари сонини 24 тага етказган ҳолда, 6-ўринга кўтарилиб олди. 16 очкога эга "Кристал Пэлас" эса 12-поғонани банд этган.
Шунингдек, "Тоттенхэм" ҳам бу турда 3 очко қўлга киритди. "Норвич"ни ўз майдонида қабул қилган "шпорлар" Моура, Санчес ва Соннинг голлари эвазига йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Фикрлар