"Манчестер Юнайтед" янги мураббийи билан келишувга эришди

"Манчестер Юнайтед"ни ким бошқариши маълум бўлди.

"The Atletic" нашрининг хабарига кўра, "қизил ибилслар" Москванинг "Локомотив" клубида спорт ишлари раҳбари сифатида ишлаб келаётган Ральф Рангник билан келишувга эришди.

Манбанинг маълум қилишча, Ральф  манкунианлар билан мавсум сўнггига қадар шартнома имзолайди. Кейинчалик у клуб тизимига ўтказилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МЮ муваффақиятсиз натижалардан сўнг, Оле-Гуннар Сульшер билан хайрлашган эди. Айни дамда унинг ўрнида вақтинча Майкл Кэррик ишлаб келмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!