“Манчестер Юнайтед” ёзда катта харажат қилади. Келадиганлар орасида суперюлдузлар бор!

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти таркибни совринли ўринлар учун курашадиган даражада кучайтириш мақсадида катта трансферларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Шу боис, клуб хўжайинлари бош мураббий Уле-Гуннар Сульшердан олинадиган футболчилар бўйича бир қарорга келишни талаб қилмоқда ва янги ўйинчилар учун 170 миллион евро ажратилишини билдирди.

Айни пайтда клубга тўпурар ҳужумчи, қанот ярим ҳимоячиси, таянч зона ўйинчиси, марказий ва ўнг қанот ҳимоячиси керак. Сульшер биринчи бўлиб, дарров асосий таркибни жой ола биладиган уч  футболчини трансфер қилмоқчи.

Номзодлар ҳам тайёр. Сульшер рўйхатидан Дейдон Санчо (“Боруссия”),  Ҳарри Кейн (“Тоттенхэм”), Жек Грилиш (“Астон Вилла”), Свен Ботман (“Лилль”), Рафаэль Варан (“Реал”), Деклан Райс (“Вест Хэм Юнайтед”), Макс Эронз (“Норвич Сити”) каби футболчилар ўрин олган.

Клуб мутасаддилари музокаралар орқали бу футболчиларни Манчестерга келишга кўндириши керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!