"Манчестер Юнайтед" ёзда сотиб олишни режалаштираётган яна бир футболчи номи маълум
“Манчестер Юнайтед” раҳбарлари “Лидс” ярим ҳимоячиси Калвин Филлипснинг трансфери устида фаол иш олиб бормоқда.
Manchester Evening News хабарига кўра, мавсумлар оралиғида 26 ёшли англиялик футболчини сотиб олиш "қизил иблислар" учун устувор вазифа ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Филлипснинг "Лидс" билан имзолаган амалдаги келишуви 2024 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Унинг хизматларига "Вест Хэм" тарафдан ҳам қизиқишлар бўлмоқда.
Жорий мавсумда Калвин Филлипс Англия премьер-лигасида 13 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар