"Манчестер Юнайтед" юлдуз футболчиси билан хайрлашиши мумкин

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Жейдон Санчо жорий қишки трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар бермоқда.

Манбанинг қайд этишича, “қизил иблислар” бош мураббийи Эрик тен Хаг 22 ёшли футболчининг кетишини хоҳламоқда. “Қизил иблислар” раҳбарияти эса нидерландиялик мутахассиснинг позициясини қўллаб-қувватламоқда. Мураббий умидли Гарначо ва Элангага ишонмоқда.

Маълумот учун, Санчо жорий мавсум премьер-лиганинг 10 та ўйинида майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Жейдон “Манчестер Юнайтед”да 2021 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Унинг шартномаси эса 2025/2026 йилги мавсум охиригача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shirinbek
13/01/2023 19:10
Zor