"Манчестер Юнайтед" юлдузи Испанияга кетиши мумкин

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Ханнибал Межбри Испания чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин. Журналист Экрем Қўнғирнинг хабар беришича, 20 ёшли ярим ҳимоячига “Севилья” қизиқмоқда.

Tecno

Жорий мавсумда Межбри манкунианликлар сафида 9та ўйинда қатнашиб, битта гол урди. 20 ёшли ярим ҳимоячи 2022 йилнинг ёзидан буён "қизил иблислар" сафида тўп сурмоқда. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.

Ханнибал "Transfermarkt" портали маълумотига кўра,  12 миллион еврога баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!