“Манчестер Юнайтед” юлдузи Рэшфорд ўзига янги жамоа танлади
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ўзини тарбиялаган клубни тарк этадиган бўлса, фақатгина бир жамоага ўтишини таъкидлади.
Todofichajes нашрига кўра, англиялик форвард фаолиятини давом эттириш учун “Барселона”ни танлади.
Айни пайтда Рэшфордга “Ювентус” ва ПСЖ каби қудратли клублардан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Бироқ тажрибали тўпурар Италияга ҳам, Францияга ҳам бормоқчи эмас.
Трансфер мутахассислари Маркус жорий мавсум якунланиши билан “Барселона”га кўчиб ўтиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Аслида Рэшфорднинг манчестерликлар билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига тузилган. Лекин кейинги пайтларда ҳужумчининг клубдан кетиши тез-тез тилга олинмоқда.
Фикрлар