“Манчестер Юнайтед” юлдузини ижарага жўнатадиган бўлди

Уле-Гуннар Сульшер бир неча йил жамоа дарвозасини ишонч билан қўриқлаган испаниялик посбон Давид де Хеяни ёзда бошқа клубга ижарага бериб юборадиган бўлди.

Маълумки, истеъдодли ёш дарвозабон Дин Хендерсон ижарадан қайтганидан кейин жамоада рақобат туфайли ички муҳит бузилган эди.

Аслида “Манчестер Юнайтед” кейинги пайтда қўпол хатоларга йўл қўяётган Давид де Хеани сотиб юборишни режалаштирган эди. Бироқ, қимматбаҳо футболчига харидор чиқмаяпти. Шу боис, клуб испанияликни ижарага бермоқчи.

Де Хеа 2023 йилнинг ёзигача амал қиладиган шартномага кўра, ҳафтасига 275 минг фунт миқдорида маош олмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!