"Манчестер Юнайтед" академияси вакили Тахит Чонгнинг клуб билан шартномаси мавсум сўнггида якунига етади. Бош мураббий Уле-Гуннар Сульшер эса ушбу масала борасида вазиятга ойдинлик киритди.

"Бир қанча футболчилар билан келишувни давом эттириш истагидамиз. Тахит ҳам бу рўйҳатда бор, чунки биз у билан ишлаш ниятидамиз.

Унга жуда яхши шартнома юбордик, шундай экан энди тўп унинг томонида", - дея айтиб ўтди Уле-Гуннар Сульшер.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ёш футболчи учун "Ювентус" қизиқиш билдираётган ҳақида хабарлар тарқалган эди.