"Манчестер Юнайтед"да дарвозабонлар рокировкаси юз берди

 
 
 
Англия премьер-лигасида юқори ўринлар учун карашаётган "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа дарвозабонини "Астон Вилла" клубига жўнатиб юборди.
 
Яқинда Жозе Моуриньо жамоанинг учинчи дарвозабони Сэм Люк Жонстон бошқа жамоада малака ошириш учун ижарага кетишини маълум қилган. Охир-оқибат шундай бўлиб чиқди. Ёш дарвозабон "Олд Траффорд"ни тарк этиб, "Астон Вилла"га бориб қўшилди ва янги жамоасида мавсум охиригача тўп суради.
 
 
"Манчестер Юнайтед" Сэм Люк Жонстоннинг ўрнига "Белененсеш"да ўйнаётган дарвозабон Жоэл Каштру Перейрани клубга қайтарди. 20 ёшли португалиялик посбон "Белененсеш" таркибита саккизта учрашувда майдонга тушиб, еттита тўп ўтказиб юборган.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!