“Манчестер Юнайтед”да ўйнай олмаётган Рэшфордга уч суперклубдан таклиф тушди

“Манчестер Юнайтед” тарбияланувчиси Маркус Рэшфорд анчадан бери юқори савияда ўйнай олмаяпти. Янги мавсумда 26 ёшли футболчи барча турнирларда 23 та ўйин ўтказиб, атиги иккита гол урди холос.

Маркус атрофда юзага келган вазиятдан бир неча клублар фойдаланиб қолмоқчи. Хусусан, ПСЖ, “Барселона” ва “Ювентус” моҳир ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Манчестерликлар ҳам самара бермай қўйган ҳужумчини сотиб юборишга тайёр. Бироқ бу трансфер мавсум якунлангач, ёзда амалга оширилиши мумкин.

Самарадорлиги пасайгани сари Рэшфорднинг трансфер суммаси ҳам арзонлаб боряпти. Айни пайтда Маркус 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!