“Манчестер Юнайтед”дан кетаман!

“Манчестер Юнайтед” футболчиси Донни ван де Бек январда бошқа клубга ўтишни режалаштираётганини маълум қилди.

Ўз вақтида 40 миллион фунтга трансфер қилинган нидерландиялик ҳужумкор футболчи Англия футболига мослаша олмади. Клубда ишлари юришмаётгани устига жароҳатлар ҳам унга халақит қиляпти.

Шу боис, Донни Манчестерга келганидан бери уч йилдан ортиқ вақт мобайнида атиги олти марта бошланғич таркибда майдонга тушди холос.

- Мен ўйинларда қатнашишни сабрсизлик билан кутяпман. Ҳозир мураббий бошқа ўйинчиларни танлаяпти. Энди январда қандай янгилик бўлишини кутамиз. Тезроқ майдонга қайтишим керак, агар “Манчестер Юнайтед”да бўлмаса, бошқа жойда ўйнайман.

Мен футболни яхши кўраман. “Юнайтед”да ҳаётим яхши кетяпти, лекин пул асосий мақсад эмас. Ўз ишимни бажариб, роҳат олишни истайман. Бошқа жамоани танлаш вақти келди, - деди Донни ван де Бек.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!