“Манчестер Юнайтед”дан кетмасам бўлмайди
Таниқли журналист Николо Скиранинг хабар беришича, “Манчестер Юнайтед”нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Хуан Мата мавсум якунланиши билан жамоани тарк этишга қарор қилди.
33 ёшли футболчи мавсум охирида эркин агентга айланади. Клуб бу ўйинчига янги битим таклиф қилмоқчи эмас.
Хуан Мата “Юнайтед”га қадар “Валенсия” ва “Челси” шарафини ҳимоя қилган. Манчестерликлар моҳир ярим ҳимоячини 2014 йили “аристократлар”дан 45 миллион евро эвазига трансфер қилган.
Шундан бери плеймейкер “Юнайтед” сафида 277 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 51 та гол ва 47 та ассист расмийлаштирди.
Жорий мавсумда Англия премьер-лигасида бирорта ўйинда иштирок этмаган Мата Чемпионлар лигасида ва кубок баҳсларида тўрт бор кўриниш берди ва жами 171 дақиқа тўп тепди.
Тажрибали футболчига Испания чемпионати вакиллари, хусусан, “ПРеал Сосьедад” ва “Барселона” қизиқаётгани маълум қилинди.
Фикрлар