“Манчестер Юнайтед”дан Роналдуга яна бир зарба
“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари клуб расмий дўконларида собиқ футболчи Криштиану Роналду тасвирланган маҳсулотларнинг нархини кескин пасайтирди.
Томонлар 2022 йилнинг 22 ноябрида ўзаро ҳамкорликни тўхтатган эди. Бунга 37 ёшли форварднинг клуб раҳбарияти ва бош мураббийини аёвсиз танқид қилгани сабаб бўлган.
Шундан сўнг, клуб ўз дўконларида Роналду номи билан боғлиқ маҳсулотларни арзонроқ сотиб, тезроқ тугатишга қарор қилди.
Манбаларнинг тасдиқлашича, Роналдунинг сурати бор айрим нарсаларни ҳатто бир фунтга ҳам олиш мумкин.
Фикрлар