“Манчестер Юнайтед”га “Челси” ҳужумчиси керак

  • 1 август, 2021, 22:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари “Челси” ва ушбу жамоа ҳужумчиси Каллум Хадсон-Одои атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда.

Tecno

Манчестерликлар бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер жамоа ҳужумкорлигини ошириш мақсадида бу футболчини ўз шогирдлари қаторига қўшмоқчи. Унинг режасига кўра, Каллум Манчестерга келадиган Жейдон Санчо билан бирга ҳужумкорликни сезиларли даражада ошириши керак бўлади.

“Челси” раҳбарияти ҳам 20 ёшли футболчини узоқроқ муддатга ўзида олиб қолмоқчи. Томас Тухель Каллумни жамоанинг асосий ўйинчиларидан, деб билади.

Айни пайтнинг бу футболчининг трансфери 50 миллион фунтдан юқори баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!