"Манчестер Юнайтед"га "Наполи"нинг бразилиялик футболчиси керак

  • 20 сентября, 2018, 17:48
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби "Наполи" ярим ҳимоячиси Алланни ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда Calciomercatoь нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра 27 ёшли бразилиялик футболчини шахсан манкуанликлар устози Жозе Моуриньо ўз жамоасида кўришни истамоқда. Маълумотларга қараганда МЮ Алланни сотиб олишга қишки трансферлар давридаёқ уруниб кўради.

Маълумот учун, Аллан жорий мавсум “Наполи” сафида жами 5та ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг 2та голига ассистентлик қилишга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию