“Манчестер Юнайтед”га ўтсам, мухлислар мени кечирмайди!

“Манчестер Юнайтед” эътиборига тушган “Лидс” юлдузи Кэлвин Филлипс бу жамоага ўтишдан бош тортмоқда.

The Sun нашрининг хабар беришича, Англия терма жамоаси ўйинчининг “Лидс”да қолиш ва бу жамоа билан шартномани янгилаш бўйича бир қарорга келишига мухлислар сабабчи экан.

26 ёшли футболчи агар ўзини тарбиялаган клубни тарк этса, бу мухлисларга нисбатан ҳурматсизлик бўлади ва улар ўйинчини кечиришмайди, деб ҳисобламоқда.

Кэлвин Филлипс жорий мавсумда Англия премьер-лигасида ва Англия лигаси кубоги доирасида жами 17 та учрашув ўтказиб, биттадан гол ва ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!