"Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин олдидан Хавида муаммо пайдо бўлди

"Барселона" вингери Усмон Дембеле 16 февраль кунги "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда иштирок эта олмайди. 

Каталонияликлар футболчиси Ла Лига доирасидаги "Жирона"га қарши ўйинда чап сонидан жароҳат олганди. 

"Marca" нашрининг хабарига кўра, дастлабки текширувлар натижаси шуни кўрсатдики, Усмоннинг тикланиши учун 3-4 ҳафта керак бўлади. Шу сабабли, француз Европа Лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган "МЮ"га қарши илк учрашувни ўтказиб юборади. 

25 ёшли Дембеле жорий мавсум Ла Лигада 18 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!