“Манчестер Юнайтед”га шогирдим билан келаман!

  • 13 Apr 14:29
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийлигига асосий номзодлар бири сифатида қаралаётган Эрик тен Хаг бу жамоани қабул қилиб олса, биринчи бўлиб қайси футболчини олиб келиши маълум бўлди.

De Telegraaf нашрининг хабар беришича, нидерландиялик мутахассис ўз қўл остида “Аякс”да ўйнаётган ҳимоячи Юрриен Тимберни ўзи билан Манчестерга олиб кетмоқчи.

20 ёшли футболчи “Фейеноорд” тарбияланувчиси ҳисобланади. Тимбер 2014 йилдан бери “Аякс” тизимида тарбияланмоқда.

Бу ўйинчи Нидерландия чемпионатида 25 та учрашувда учта гол урди ва битта ассист қайд этди. Унинг амалдаги шартномаси яна икки йил давом этади. Манчестерликлар бу трансферни амалга ошириш учун 30 миллион евро тўлаши керак бўлади.

Comments

You must be logged in to commet!