"Манчестер Юнайтед"га яна бир харидор чиқди
Буюк Британиянинг энг бадавлат кишиларидан бири "Манчестер Юнайтед"ни сотиб олиш таклифи билан чиқди.
"INEOS" нефт компанияси эгаси Жим Ратклифф клубни сотиб олиш бўйича расмий таклиф билан чиқди, дея ёзади "Daily Mail" нашри. У "қизил иблислар"ни харид қилишда қатарлик шайх Жасим бин Жобир Ал-Тани билан беллашади.
Ратклиффнинг бойлиги 13,3 миллиард фунтга баҳоланган. Унинг "INEOS" компанияси аллақачон Франциянинг Ницца шаҳрига эгалик қилади.
Маълумот учун, "Манчестер Юнайтед" 2005 йилдан бери Глейзерлар оиласига тегишли саналади.
Фикрлар