“Манчестер Юнайтед”га янги дарвозабон келади
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Давид де Хеанинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Испаниялик посбоннинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этади, бироқ у келишув муддати тугамай туриб, кетиб қолиши мумкин.
Манчестерликлар келажакда дарвозани Эмилиано Мартинес қўриқлашини истамоқда. Аргентиналик голкипер айни пайтда “Астон Вилла” шарафини ҳимоя қилмоқда. Манчестерлик скаутлар унинг ўйинини бир неча бор бевосита майдондан кузатиб борди ва раҳбариятга ижобий фикр билдирган.
29 ёшли Мартинес пенальти қайтариш устаси ҳисобланади. У ёзда ишончли ўйинлари билан Аргентинанинг Америка кубогида ғолиб чиқишига катта ҳисса қўшди.
Эмилиано жорий мавсумда Англия премьер-Лигасида 16 та учрашувда қатнашиб, шулардан бештасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва 22 та тўп ўтказди.
Фикрлар