"Манчестер Юнайтед"га янги мураббий келмоқда

"Манчестер Юнайтед" бош мураббий постига номзодларни кўриб чиқишда давом этмоқда.

"The Times" нашри тарқатган хабарга кўра, "Аякс" бош мураббийи Эрик тен Хаг тез орада Манчестерда иш бошлаши мумкин. Ҳозир клубда ишлаётган Рангник бош мураббий сифатида мавсум сўнгига қадар фаолият олиб боради.

Манкунияликлар раҳбарияти ПСЖда ишлаётган Маурисио Почеттинони олиб келмоқчи эди. Аммо охирги ўйинлардаги муваффақиятсизликлардан сўнг улар аргентиналик мутахассисга қизиқишни тугатган. Тен Хаг "Аякс" билан Нидерландия чемпиони, кубоги соҳиби бўлди ва Чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб борди.

Аввалроқ, "қизил иблислар" вице-президенти лавозимини эгаллаб келаётган Эд Вудворд 1 февраль куни ўз лавозимини тарк этиши ҳақида хабар берилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!