"Манчестер Юнайтед"га ярим ҳимоячи керак
МЮ ёзги трансферлар ойнасида ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. Шу боисдан, клуб янги мавсум аввалида бир қатор футболчиларни сотиб олишга ҳаракат қилади.
Ҳозирча "қизил иблислар" учун асосий номзод "Лестер" футболчиси Юри Тилеманс ҳисобланади. "Тулкилар" бельгиялик истеъдод соҳиби учун 40 миллион евро сўрамоқда.
24 ёшли Тилеманс ҳам жамоасини ўзгартиришга қарши эмас. У Чемпионлар лигасида иштирок этадиган клуб сафида тўп тепмоқчи.
Маълумот ўрнида, Юри Тилеманс ушбу мавсум АПЛнинг 16 учрашувида 5 гол ва 2 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Фикрлар