“Манчестер Юнайтед”ни биринчи тарк этадиган футболчи маълум бўлди

“Манчестер Юнайтед” таркибни ортиқча футболчилардан тозалашга қарор қилди.

Инсайдерларнинг маълум қилишича, биринчилардан бўлиб ёш ярим ҳимоячи Дэниэл Жеймс жамоа таркибини тарк этиши керак бўлади.

Дэниэл Жеймс охирги икки мавсум давомида манчестерликлар сафида  премьер-лигада 48 та учрашувда майдонга тушди ва бу ўйинларда олтита гол уриб, еттита голли пас узатди.

Шунга қарамай, клуб хўжайинлари бошқа трансферга пул топиш мақсадида 23 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячини сотишга тайёр.

Бундан ташқари, жамоадаги жойини бўшатиши керак бўлган футболчилар рўйхатида Неманья Матич ва Хуан Мата,  шунингдек, ёш дарвозабон Дин Хендерсон ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!