“Манчестер Юнайтед”ни бошқаришга тайёрман!

“Аякс”ни муваффақиятли бошқараётган Эрик тен Хаг ёзда “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилиб олишга тайёрлигини билдирди, - деб хабар бермоқда Mirror нашри.

Бу мутахассис ўзига манчестерликлардан қизиқиш бўлаётганидан кейин инглиз тилини ўрганишга киришган эди.  

Бундан ташқари, Эрик тен Хаг “Аякс” раҳбарияти юритаётган сиёсатдан норози бўлаётгани ҳам унинг иш жойини ўзгартиришига сабаб бўлмоқда. Амстердам клуби хўжайинлари бош мураббий қаршилигига қарамай, жамоанинг иқтидорли ва етакчи ўйинчиларини сотиб юбормоқда.

Аслида “Аякс” узоқ йиллардан бери ҳар мавсум якунланиши билан жамоада ўзини кўрсатган ўйинчиларни сотиб орқали, ўз бюджетини мустаҳкамлаб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!