"Манчестер Юнайтед" қишки трансфер ойнаси вақтида кўпроқ таркибни қисқартиришга эътибор бермоқчи.

MEN нашри манбасига кўра, дарвозабон Серхио Ромеро, ҳимоячилар Маркос Рохо, Фил Жонс ва Тимоти Фосу-Менса трансферга қўйилади.

Айнида дамда МЮ ихтиёрида 31 нафар футболчи бор. Шу сабабдан, клуб Одион Игало "Шанхай Шэньхуа"га қайтганидан сўнг, унинг ўрнига бошқа ҳужумчи харид қилмайди.

28 ёшли ҳимоячи Фил Жонс 26 январдан буён "қизил иблислар" сафида майдонга тушгани йўқ. Фосу-Менса эса жорий мавсумда иккита ўйиндагина майдонда ҳаракат қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар