"Манчестер Юнайтед"нинг "Барселона"га қарши ўйин қайдномаси эълон қилинди

Хабарингиз бор жорий ҳафтада “Манчестер Юнайтед” ЕЧЛ чорак финал жавоб баҳси доирасида “Ноу Камп”да “Барселона” меҳмони бўлади.

Манкуанликлар бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер эса ушбу учрашувда иштирок этиши мумкин бўлган футболчилардан иборат қайдномани эълон қилди.

Дарвозабонлар: Давид Де Хеа, Серхио Ромеро, Ли Грант;

Ҳимоячилар: Диогу Далот, Маттео Дармиан, Фил Жонс, Виктор Линделёф, Маркос Рохо, Крис Смоллинг, Люк Шоу, Эшли Янг;

Ярим ҳимоячилар: Скотт Мактоминей, Хуан Мата, Неманья Матич, Андреас Перейра, Поль Погба, Фред;

Ҳужумчилар: Жесси Лингард, Ромелу Лукаку, Антони Мартиаль, Алексис Санчес, Маркус Рэшфорд.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” – “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўйини эртага Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Маълумот учун, “Олд Траффорд”даги дастлабки ўйинда каталонияликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!