"Манчестер Юнайтед"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди

  • 3 октября, 2024, 22:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Андре Онана жамоанинг ўтган сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда инглиз клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

Ўтган ой Онана “Манчестер Юнайтед” сафида Премьер-лига ва Европа лигасида бешта ўйинда майдонга тушди. Камерунлик посбон ушбу учрашувларда ўз дарвозасидан еттита гол ўтказиб юборди (0:3, 3:0, 0:0, 1:1, 0:3) ва иккита ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Бугун “қизил иблислар” УЕФА Европа лигасининг 2-тури доирасида сафарда “Порту”га қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию