"Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи: Шу футболчини олмасак бўлмайди

"Брентфорд"нинг даниялик ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен ёзда "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин.

Sky Sport хабарига кўра, ёзда манкунианликлар бошқарувини ўз қўлига оладиган нидерландиялик мутахассис Эрик тен Хаг клуб раҳбариятидан 30 ёшли даниялик футболчи билан шартнома имзолашни талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эриксеннинг "Брентфорд" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача имзоланган, бироқ "асаларилар" футболчи билан янги шартнома бўйича музокара олиб боришни режалаштирмоқда.

Кристиан Эриксен жорий мавсум Англия премьер-лигасида еттита ўйин ўтказиб, битта гол урди ва иккита голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!