Манчестердан ҳайдалган мураббийга кучли терма жамоани беришмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед» ва «Аякс» клубларининг собиқ бош мураббийи Эрик тен Хаг Нидерландия терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, миллий жамоа бош мураббийлигига яна бир номзод сифатида «Ливерпуль» жамоасини олдин бошқарган Арне Слот ҳам кўриб чиқилмоқда.

1 июл куни Нидерландия Футбол ассоциацияси Рональд Куманданинг шартномаси 31 июлда якунланиши ва у терма жамоани тарк этиши ҳақида расман маълум қилди.

Эрик тен Хагнинг мураббий сифатидаги сўнгги иш жойи «Байер» клуби бўлган. У Леверкузен жамоасини 2025 йилнинг июлидан сентябригача бошқарган. Шу қисқа муддат ичида жамоа унинг қўл остида учта расмий ўйин ўтказган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!