
Манчестерга яна дарвозабон олмасак бўлмайди
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти қишки трансферлар ойнаси очилиши билан яна трансфер бозорига киришга тайёргарлик кўрмоқда. Клуб маҳоратли дарвозабонга эҳтиёж сезяпти.
Аслида манчестерликлар ёзда жамоа таркибига “Антверпен”дан Сенне Ламменсни қўшиб олган эди. Бу ёш дарвозабоннинг дебюти ижобий баҳоланди. Аммо Рубен Аморим дарвозани жаҳон даражасидаги юлдузлардан ҳисобланган Эмилиано Мартинесга топширмоқчи.
TEAMtalk нашрининг ёзишича, аргентиналик голкиперни анчадан бери қўлга кирита олмаётган “Манчестер Юнайтед” яна бир бор Мартинесни олишга ҳаракат қилиб кўради.
Эмилиано Мартинес аслида Лондоннинг “Арсенал” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 33 ёшли дарвозабон 2020 йилдан бери “Астон Вилла” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган.
Комментарии