Манчестерликлар 100 дан ортиқ гол урган ўйинчидан воз кечадиган бўлди

  • 13 декабрь, 17:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Инқироздан чиқишга ҳаракат қилаётган “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти 31 ёшли ярим ҳимоячи Бруну Фернандешни сотиш вариантига тобора кўпроқ мойил бўлмоқда.

Tecno

Манчестерликлар кейинги йилларда жамоанинг энг фойдали ўйинчиси бўлиб турган Фернандешни қимматроқ нархга сотиб, тушадиган маблағни бир неча ёш ўйинчиларни олишга йўналтирмоқчи.

Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.

Манбага кўра, “Манчестер Юнайтед” португалиялик плеймейкерни тахминан 70 миллион фунт стерлинг (79,8 миллион евро) эвазига қўйиб юборишга тайёр. Ярим ҳимоячига Саудия Арабистони клублари, хусусан “Ал-Ҳилол” ва “Ал-Иттиҳод” жиддий қизиқиш билдиришда давом этмоқда.

Португалиялик футболчи 2020 йил январидан бери «Манчестер Юнайтед» сафида ўйнаб келяпти. Шу давр мобайнида у барча мусобақаларда 306 та ўйин ўтказиб, 102 та гол ва 92 та голли узатмани амалга оширган.

Унинг клуб билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, Фернандешнинг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!