Манчестерликлар ҳеч ким танимайдиган ҳимоячини олади
«Брюгге» клубининг чап қанот ҳимоячиси Хоакин Сейс яна «Манчестер Юнайтед» учун эҳтимолий янги трансфер сифатида кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбаларга кўра, «Манчестер Юнайтед»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади бўлган Натаниэль Браун «Бавария» сафига ўтиб улгурган. Клуб кузатувида бўлган яна бир номзод — Льюис Холл эса «Ньюкасл» билан янги шартнома имзолади. Шу боис эндиликда «қизил шайтонлар» диққат марказини Хоакин Сейсга қаратмоқда.
Янги мавсумда 21 ёшли Сейс барча мусобақаларни ҳисобга олганда тўққизта ўйинда майдонга тушди ва тўртта голли узатма муаллифига айланди.
«Брюгге» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг бозор қийматини 20 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар