
Манчестерликлар керакмас ўйинчини супертўпурарга алиштирмоқчи
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим жамоа таркибини ўзига керак бўлмай қолган ўйинчилардан тозалашга жиддий эътибор қаратмоқда.
Бу мутахассис ишончини қозона олмаган Антони мавсумни ижарага жўнатилган жойи – “Бетис”да якунлади. Бразилияк футболчи Испания чемпионатида порлаганига қарамай, манчестерликлар янги мавсумда ҳам уни таркибга киритмайди.
Танили журналист Себастьян Видалнинг маълум қилишича, “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари Антонини “Спортинг”нинг энг зўр тўпурари Виктор Дьёкерешга алиштириш масаласини ўрганиб чиқяпти.
Унга кўра, “Олд Траффорд” вакиллари тажрибали ҳужумкор футболчини Португалия жўнатишдан ташқари, қўшимчасига 41 миллион евро миқдорида бадал пули ҳам тўлайди.
Виктор Дьёкереш эса, қатор қудратли клублар нишонида турибди. Швед ҳужумчиси якунланган мавсумда 52 та учрашувда 54 та гол ва 13 та ассист қайд этди.
Комментарии