Манчестерликлар кетмоқчи бўлган юлдузни “алдаб-сулдаб” олиб қолмоқчи

CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”нинг Англия Премьер-лигасидаги мавқеини тиклашга уринаётган бош мураббийи Рубен Аморим клуб ярим ҳимоячиси Кобби Майну ҳақида фикр билдирди.

Tecno

- Кобби Майну “Манчестер Юнайтед”нинг келажагига айланади. У фақат ўз имкониятини кутиши керак, футболда ҳамма нарса бор-йўғи икки кунда ўзгариб кетиши мумкин.

Агар биз унинг ўрнига бошқа футболчи олиб келолмасак, уни қўйиб юборишимиз жуда қийин бўлади. Бизда барибир етишмовчиликлар бор ва олдинда ҳар нарса бўлиши мумкин, - деди Рубен Аморим.

Журналист Фабрицио Романонинг таъкидлашича, Кобби Майну қишки трансфер ойнасида клубдан уни ижарага қўйиб юборишни сўраган. Чунки иқтидорли ўйинчи Рубен Аморим даврида етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаяпти ва бундан кескин норози эканини яширмаяпти.

Кобби Майну жорий мавсумда манчестерликлар сафида 12 та ўйинда иштирок этди. Унинг трансфер қиймати  40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!