Манчестерликлар олти юлдуз кетганини эълон қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" бу ёзда "Олд Траффорд"ни тарк этаётган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Клуб келаси мавсумга тайёргарлик доирасида асосий жамоа таркибидан олти нафар футболчи кетишини расман тасдиқлади.

Жамоани 2022 йилда 70 миллион фунт (тақрибан 81,1 миллион евро) эвазига келган Каземиро, "Юнайтед" сафида 50 ўйин ўтказган Тайрелл Маласиа ва клубга 73 миллион фунт (84,6 миллион евро)га тушган Жейдон Санчо тарк этмоқда. 

Каземиро мавсум бошидаёқ Манчестердаги фаолиятини якунлаш нияти борлигини маълум қилган эди. Маласиа ва Санчо билан эса клуб раҳбарияти шартномани узайтирмасликка қарор қилди.

Шунингдек, Расмус Хойлунд Италиядаги бир йиллик ижара муддати якунланганидан сўнг "Наполи" клубига тўлиқ ҳуқуқ асосида ўтди. Бундан ташқари, таркибни янгилаш дастури доирасида манчестерликлар сафини Мануэль Угарте ва Жошуа Зиркзее ҳам тарк этмоқда. Ушбу ўзгаришлар ёзги трансфер ойнаси очилиши олдидан жамоани қайта шакллантириш режасининг бир қисми сифатида кўрилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!